Коррупцияга қарши курашиш- суд тизимини “коррупциясиз соҳага” айлантириш олий мақсадларимиздан бири

    Коррупция – бу ҳар бир халқнинг, миллатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини издан чиқарувчи энг хавфли жиноятдир.

Айни пайтда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида инсон ҳаёти, унинг фаровонлиги, ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши ётади.
         Зеро,  «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда. Мазкур раҳбарий тамойилнинг асл мазмун-моҳияти суд тизмига халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини татбиқ қилиш, замонавий ва ҳар қандай мансаб суистеъмолликларидан ҳоли, қонуний ва адолатли қарор қабул қиладиган суд соҳасини яратишни назарда тутади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотида барча давлатлар ҳамкорликда, таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, демократиянинг ривожланишига коррупциянинг кириб боришига асосий эътиборни қаратувчи тадбир ишлаб чиқилган. Халқаро тадбир ўзининг эътиборини коррупциянинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта тўсиқ бўлишига қаратади.

         Шу муносабат  билан,  2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг “Коррупцияга қарши Конвенцияси” имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган. Шу тариқа, 2004 йилдан бошлаб 9-декабрь куни “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда.

         БМТ  Бош Ассамблеясининг резолуциясида кўрсатилганидек, ушбу халқаро кунни ташкил этишдан мақсад- коррупция иллатига кучли эътибор қаратиш, шунингдек, коррупция ва унга қарши курашишда Конвенциянинг ўрнини кучайтиришдан иборатдир.

         Дунё тараққиётидан ортда қолмаган ҳолда мустақил Ўзбекистонимизда ҳам, Коррупцияга қарши курашиш масалалари, уни олдини олиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар талайгина.

Давлатимиз 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилган.

         Айтиш жоизки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида миллий қонун ҳужжатлари базаси ҳам яратилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур иллатга қарши курашиш учун 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

         Хусусан, 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунда “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик”, “манфаатлар тўқнашуви” тушунчаларининг ҳуқуқий тавсифи ва соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи  органлар ҳамда ташкилотларнинг вазифа ҳамда ваколатлари белгилаб берилди.

         Бундан ташқари, 2019 йил 27 майда ПФ-5729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинди.

         Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши мамлакатмизда коррупцияга қарши курашиш механизмининг мазмун-моҳиятини янада тўлиқроқ очиб берди.  

         Фармонда коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг устувор вазифалари этиб қуйидагилар  белгиланди:

  • суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;
  • давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;
  • давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;
  • фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш;

Бундан ташқари, Фармонга мувофиқ, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этилди.

Шуниндек, мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш мақсадида 2020 йил 7 декабрда ПФ-6127-сонли “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, cудьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилди:

  • судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;
  • судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;
  • судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;
  • судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш.

Инсон тақдири  борасида гап кетганда, судьяларнинг адолатли ва холис иш юритиши муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маъданияти юксалиб, ўзларининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун – судларга шикоят, ариза билан мурожаат қилувчилари салмоғи сезиларли даражада ошиб бормоқда.

2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясининг асосий йўналишларидан бири – Судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашишни изчил давом эттириш. Суд тизимини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини кўриш қилиб белгиланди.

Шундай экан, одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ва қонун олидида тенглик принципларидан оғишмай ҳаракат қилишда судьяларга улкан масъулият юкланади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, коррупция-жамиятни, миллатни ичидан емирадиган, давлатни таназзулга олиб келадиган иллатдир.

Коррупция мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёисй соҳаларига таъсир қилиб, иқтисодиётда рақобат механизмининг ишламаслигига, мулк ҳуқуқининг қадрсизланишига, ижтимоий соҳада халқнинг камбағаллашишига, қонун устиворлиги тамойилининг бузилишига, сиёсий соҳада эса халқнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишончи йўқолишга олиб келади.

Тошкент шаҳар маъмурий суди

судья катта ёрдамчиси Уринбоева  Дилноза

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ва маъмурий судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

Олий суд раиси Б. Исламов олиб борган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси асосида суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар, аввало, фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясини амалда таъминлаш орқали уларнинг суд органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 16 январь куни имзоланган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлар “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури эса бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилган.

Йиғилишда қайд этилганидек, судлар томонидан адолатли, асосли ва қонуний қарорлар қабул қилинишида, у ёки бу масалада барқарор тергов-суд амалиёти шаклланишида, умуман олганда, одил судловнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашда Олий суд Пленуми қарорлари муҳим ўрин тутади.

Масаланинг аҳамиятли жиҳати шундаки, агар моддий ёки процессуал қонун нормаларини қўллаш масаласидаги илмий-амалий шарҳлардаги тушунтиришлар муаллифларнинг бевосита фикрларига таянган бўлса, Пленум қароридаги тушунтиришлар назариётчи ва амалиётчиларнинг муайян масалани, шунингдек судьялар томонидан ишларни ҳал этишда билим ва тажрибаларига таянган ҳолдаги ёндашувлари натижасида шаклланган узоқ йиллик суд амалиётига асосланган.

Айнан шу боис кўп йиллик амалий тажрибага асосланган Пленум қароридаги тушунтиришлар биринчидан, ўзининг мазмун – моҳияти билан судьялар томонидан ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарорни қабул қилинишида, иккинчидан, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки оддий фуқаро учун инобатга олиниши лозим бўлган талаблар қаторида алоҳида ўрин олганлиги билан қонунларни тўғри талқин қилиш ва қўллаш масаласида муҳим ўрин эгаллайди.

Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”“Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”“Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарорлари қабул қилинди.

Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида мамлакатимиз божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим жорий этилган. Мазкур ўзгартиришлар қонунларни амалиётда бир хилда қўллаш борасида Олий суд Пленуми томонидан зарур тушунтиришлар берилишини тақозо этгани сабабли Олий суд Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Ушбу Пленум қарорида божхона қонунчилиги бузилганлиги учун жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи омиллар, божхонага оид қонун нормаларининг тўғри қўлланилиши, контрабанда билан боғлиқ ишларни квалифкация қилиш масалалари, жиноят предметлари ҳамда иш бўйича олинган ашёвий далил тақдирини ҳал этиш билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топди. Бир сўз билан айтганда, мазкур қарорни амалга киритилиши божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўриш чоғида суд амалиётида юзага келган масалаларни қонуний ҳал этиш ва ягона суд амалиётини шакллантириш имконини беради.

Маълумки, Конституцияда оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди. Мулк ҳуқуқи меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан, мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар бўйича вужудга келади. Cуд амалиётида эр-хотиннинг умумий мулки деб топиш, мулкни бўлишбилан боғлиқ фуқаролик ишларини кўриш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва бир хилдаги суд амалиётини шакллантириш, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий Суд Пленумининг “Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”гиқарорини қабул қилиш зарурати юзага келди. Пленум қарорида эр-хотин ўртасида умумий мол-мулкни бўлиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга кўра, биргаликдаги умумий мулкни бўлиш никоҳ давомида, никоҳ бекор бўлгандан кейин, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишни кўриш вақтида эр ва хотиннинг даъвоси бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Умумий мулкни бўлиш ҳақидаги даъво билан судга эр ва хотиндан ташқари, масалан уларнинг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш зарурати туғилган ҳолатларда кредитор ҳам мурожаат қилишга ҳақлилиги ва муомалага лаёқатсиз эр-хотиннинг манфаатида умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризани унинг васийси бериши, вафот этган эр ва хотиннинг умумий мулкдаги улушини аниқлаш ҳақидаги даъво ариза билан унинг меросхўрлари мурожаат қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтиришлар ҳам берилди. Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилди. Умуман олганда, ушбу қарор келгусида эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни қонуний ва адолатли ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Конституцияда фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур эканликлари назарда тутилган бўлиб, солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилинганидан сўнг, судлар томонидан солиқ қонунчилигини амалиётда қўллашда вужудга келаётган масалалар юзасидан ягона суд амалиётини жорий қилиш мақсадида Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”гиқарорини қабул қилиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Қабул қилинган қарорда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қоидалари, тартиби ва муддатлари юзасидан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари билан боғлиқ низоларни кўришда солиқ қонунчилигини қўллаш борасида судларга тушунтиришлар берилган. Солиқ соҳасидаги низолар фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилаётганлиги боис, ишларнинг судловга тааллуқлилигига ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш юзасидан тушунтиришлар берилиб, амалиётда мавжуд муаммоларга нуқта қўйиладиган бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилнинг бошидан бугунги кунгача ҳам тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида вужудга келаётган низолардан бири, аввалги Солиқ кодексларида мавжуд бўлмаган, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига оид низоларни маъмурий ва иқтисодий судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича аниқ раҳбарий тушунтириш берилди. Шу кунгача суд амалиётида ишда иштирок этувчи шахсларнинг турли эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолат, яъни суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида тайинланган тафтиш натижалари бўйича ваколатли орган томонидан қонуний чоралар кўриш ҳақида қабул қилинган қарори ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда тергов, солиқ органлари вакиллари билан ўтказилган бахсли мунозаралардан сўнг қарорда маъмурий ҳужжат ҳисобланиши ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди. Демак, ушбу қарор ҳам суд амалиётида ғоятда муҳим масалаларни қонуний ҳал этишга хизмат қилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари инсон ҳуқуқлари ва унинг кафолатларини кучайтириш, жиноят ишларини юритишда тарафларнинг қонун ва суд олдида тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро тортишувларига имконият яратиш масаласини кучайтиришга қаратилган. Бу борада суд – ҳуқуқ соҳасига ҳам тааллуқли бир қатор янги қонунлар қабул қилиниб, баъзи қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Албатта, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Олий суд Пленумининг амалдаги қарорларига тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишни тақозо этди.

Олий суд Пленуми қарорларининг янги қабул қилинган қонунларга мувофиқлиги ўрганилиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Пленум қарори қабул қилинди. Қарор асосида Олий суд Пленуми томонидан қабул қилинган 18 та қарорнинг жами 37 та бандига ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек таҳририй тузатишлар киритилди.

Шунингдек мажлисда Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори ҳам қабул қилинди.

Пленум мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Йўлдошев иштирок этди.

Айрим хорижий мамлакатларда маъмурий суд ишларини юритиш бўйича биринчи инстанция судида қабул қилинадиган ҳужжатларнинг ўзига хос хусусиятлари.

    Ҳуқуқий тартибга солиш механизмида суд ҳужжатларининг тутган ўрнини белгилашда бу масалада хориж мамлакатлари судлов амалиётида тўпланган тажрибага эътибор қаратиш зарурати мавжуд. Бу масалада хориж тажрибасини ўрганиш нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам моликдир. Чунки бу жараёнда бошқа мамлакатда шаклланган тажриба ва амалиёт ўзида илғор ижобий ўрганишга муносиб жиҳатларни ифодалаши мумкин; айни пайтда бу тажриба миллий тажриба билан умумий жиҳатларни ўзида ифода этиши мумкин.

    Бу ҳолат эса хусусий тажрибамиз ўзида жаҳон амалиётига хос жиҳатларни ҳам ифодалашини кўрсатади; бундан ташқари хорижий тажриба ўзида айрим, бизнинг амалиётимизга унчалик мос келмайдиган, бироқ ўша давлатнинг ҳуқуқий ривожланиш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган ҳуқуқий ҳодиса ва қадриятларни акс эттириши мумкин. Шу тариқа хориж тажрибасини ўрганиш, тадқиқотчига умумий, махсус ва алоҳида жиҳатларни ўрганиш имконини беради.

    Суд ҳужжатларининг ҳуқуқий тартибга солиш механизмида тутган ўрни ҳақида гап кетар экан, аввало умумий (англо – саксон) ва Континентал (роман – герман) ҳуқуқий оилаларга мансуб мамлакатларда бу масалаларда жиддий фарқлар борлигини қайд этиш зарур. Бу икки ҳуқуқий оила бир – биридан нафақат шаклланиш тарихи, ҳуқуқнинг ички тузилиши каби жиҳатлар билан фарқ қилибгина қолмасдан, балки манбалар тизими билан ҳам ажралиб туради.

    Суд прецеденти – умумий ҳуқуқ оиласига мансуб давлатларнинг ҳуқуқ манбалари тизимида муҳим ўрин тутади. Ушбу мамлакатларда тегишли судлар амалдаги қонунчилик ва шаклланган суд амалиёти доирасида ишларни кўриб ҳал этишда, муайян эркинликка эга бўлиб, улар тегишли ҳолларда янги ҳуқуқ нормаси ярата оладилар.

    Контитентал ҳуқуқий оилага мансуб давлатларда судлар асосан қонунларга асосланиб, ишларни ҳал этадилар, яъни бевосита янги ҳуқуқ нормаси яратиш ваколатига эга эмаслар ва улар шу жиҳати билан умумий ҳуқуқ оиласи судларидан фарқланадилар. Шу муносабат билан кейинги йилларда илмий адабиётларда континентал ҳуқуқий оилага мансуб давлатлардаги судлар тизимида энг юқори суднинг қарорлари маълум маънода ўзида умумий қоидани акс эттиради, деган мунозарали фикр илгари сурилмоқда ва шунга боғлиқ ҳолда МДҲ мамлакатлари Олий Суд Пленумлари қарорларининг юридик табиати ҳақида кенг мунозара олиб борилмоқда.

    АҚШ судларининг Британия судьяларига нисбатан бу масаладаги фаоллиги кўп жиҳатдан АҚШда кенг ҳокимиятга эга бўлган парламент доктринасининг йўқлиги билан изоҳланади. Гарчанд, Буюк Британияда ҳам парламент конституциявий конвенциялар (одатлар) ва жамоатчилик фикри билан чекланган бўлса-да, Британия ҳуқуқий тизими ёзма конституция ғояси

ва статут ҳуқуқ устидан суд назорати институтини эътироф этмайди. Бундай ҳолатнинг яна бир сабаби, чамаси, судьялар корпусининг шаклланиш тартибидаги фарқларда бўлса ажаб эмас, чунки, Британияда судьялар тайинланади, АҚШда эса асосан сайланади.

    Хорижий манбаларда “судьялар ҳуқуқи” деган атама ҳам мавжуд бўлиб, у ўз мазмунига кўра судларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасига мансуб атама ҳисобланади. Шу муносабат билан умумий ҳуқуқ оиласига мансуб давлатларда судларнинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти ва унинг тартиби, асослари ҳамда доираси, чегараси ҳақида фикр юритиш ўринли.

    Айни пайтда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳатто умумий ҳуқуқ оиласида ҳам бу масалада ягона ёндашувни кўриш қийин. Зотан, судларнинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятига нисбатан қўлланиладиган чекловларнинг даражаси ва мазмуни бир – биридан анча фарқ қилади. Умумий фикрга кўра, умумий ҳуқуқ оиласида Америка судлари Британия судларига нисбатан бу масалада фаолроқдир. Шу тариқа, судьяларнинг демократик мандати Британияда кучсизроқ кўринади.

    Таъкидлаш жоизки, Буюк Британия олимлар ва амалиётчилари орасида судларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги доираси ва даражаси масаласида аниқлик кузатилмайди. Умумий фикр сифатида шуни айтиш мумкинки, судьялар масалан, янги жиноятни “кашф” этмайдилар, бироқ статутларда мустаҳкамлаб қўйилган умумий ҳуқуқ нормаларини конкрет ҳолатга нисбатан қўллаб, мазкур нормаларга муайян аниқликлар киритадилар. Масалан, Лорд Рейд Myers v. DPPнинг иши юзасидан қуйидаги фикрни баён этган: “Умумий ҳуқуқни ўзгариб бораётган иқтисодий шарт-шароитларга ва тафаккур кўникмаларига мослаш учун ривожлантириб бориш зарур.

    Бироқ биз қилишимиз мумкин бўлган ва қилишимиз зарур бўлган фаолиятнинг чегараси борлигини эсда тутишимиз керак. Башарти, биз ҳуқуқни ривожлантиришимиз керак бўлса, бу ҳолда ҳуқуқнинг фундаментал принципларини ривожлантириш ва қўллаш орқали уни амалга оширишимиз керак. Биз ўз-ўзимизча шартлар ва чекловлар белгилай олмаймиз; бу вазифа қонун чиқарувчининг ваколати ҳисобланади. Агарда биз ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқни ўзгартирадиган бўлсак, бу ҳолда биз бу ишни фақат шундай ҳолатларда қилишимиз мумкинки, қачонки, бизнинг қароримиз маълум даражада аниқлик ва узил-кесилликка олиб келадиган бўлса”.

    Айтиш керакки, юқоридаги фикр ўзида суд ҳуқуқ ижодкорлигининг чегараси масаласидаги анъанавий ёндашувни ўзида ифода этган дейиш мумкин. Зотан, айнан “аниқлик киритиш” ёки “аниқлаштириш” атамаси шу ўринда муҳим аҳамият касб этади ва масаланинг моҳиятини ифодалайди. Ҳақиқатдан, қоидага кўра ҳуқуқ аниқ-тиниқ бўлиши керак ва судьялар қонун чиқарувчидан ўтиб ва улардан “ўзиб” кетмасликлари зарур.

    Судьялар, шу боис, умумий ҳуқуқни ривожлантиришлари мумкин холос, бироқ улар янги жиноятлар таркибини, жиноятнинг оғирлаштирувчи ҳолатларнинг ёхуд жавобгарликдан озод этувчи ҳолатларнинг турларини ва шунга ўхшаш ҳолатларни ўрнатишга, белгилашга ҳақли эмаслар. Шу билан бир қаторда, қонун ўзида маълум даражада умумий қоидаларни ифодалагани боис, муайян ноаниқликлар бўлиши табиий. Шунга боғлиқ ҳолда судьялар қонун матнидаги у ёки бу атама мазмуни қандай фактларни ўз ичига олиши масаласини ҳал этишига тўғри келади ва ҳал этишлари шарт.

    Шу ўринда, суд прецеденти билан Парламент, аниқроғи статутлар ўртасидаги муносабат ва нисбат масаласи муайян қизиқиш уйғотади. Буюк Британияда мавжуд бўлган доктринага кўра, прецедент Парламент томонидан бекор қилинмаган, ўзгартирилмаган бўлса, бу ҳолда “сукут – розилик аломати” тамойили амал қилади, демак, Парламент томонидан “сукут сақлаш йўли билан” у маъқулланган, деб хулоса чиқариш мумкин.

    Шу тариқа, айтиш мумкинки, умумий ҳуқуқнинг аниқлиги — Британия энг юқори суди фаолиятидаги принциплардан бири ҳисобланади. Шу билан

бир қаторда, янгиликлар зарурати ёхуд олдин йўл қўйилган хатони тузатиш керакли эканлиги ҳакидаги фикрлар судларда ўз хоҳишларига асосланган ҳолда иш кўришга анча “майдон қолдириши мумкинлигига” ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бундан ташқари, қонунларнинг айрим нормаларини ҳозирги кун нуқтаи-назаридан шарҳлаш ва мослаштириш ваколати ҳам охир – оқибатда суднинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолиятидан бошқа хеч нарса эмас.

    Суднинг ҳуқуқ ижодкорлик фаолияти қонун нормалари мазмунини ҳозирги кун талаб ва хусусиятларига “мослаштирган ҳолда” талқин этиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Шу ўринда қай ҳолатларда судьялар “мослаштирувчи талқин”ни амалга ошира оладилар ва бундай фаолият йўналишининг доира ва чегараси қандай белгиланади, деган масала кўндаланг бўлади.

    Шу ўринда инглиз ҳуқуқий тизимининг муҳим жиҳатлари ёинки реалликлари бўлган бир ҳолат – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг узоқ вақт давомида ҳаракатда, амалда бўлиши тажрибасини назарда тутиш зарурлигидир. Шу боис, мазкур ҳужжатларга бугунги кун хусусиятларини сингдиришга тўғри келади. “Always speaking” – “гапириб турувчи ҳуқуқий ҳужжатлар” деган атама инглиз юристи лорд Тринг (Henry Thring, 1818-1907) томонидан дастлаб мулоқотга киритилган бўлиб, унинг мазмуни шуки, маълум бир қонун ўзи қабул қилинган давр хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда яратилган бўлса-да, бироқ унга амалдаги ҳуқуқ сифатида қараб, уни ҳаётга тадбиқ этиш зарур бўлади. Шу тариқа мазкур қонун ўзининг дастлабки муаллифи тили билан, бироқ ҳар бир ривожланиш босқичининг конкрет хусусиятлари ва шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда ўзини намоён этиши ва “сўзлаши” мумкин.

    Айни пайтда маълум бир давр билан боғлиқ ҳужжатлар сони унчалик кўп эмас, бироқ Парламент томонидан қабул қилинган статутларда айрим умумий ифодалар (иборалар) мавжудлиги — парламент томонидан унинг ўша умумий ибораларига судлар томонидан ижтимоий шарт-шароитнинг конкрет ҳолатларига мос тушадиган мазмун берилишига имкон қолдириши маъносида тушуниш мумкин.

    Шу ўринда адолатли ва оқилона қарор қабул қилишга эришиш йўллари ва воситалари турли ҳуқуқий тизимларда, айрим ҳолларда бир тизимга мансуб давлатларда ҳам турлича эканлигини қайд этиш ўринли. Айрим ҳолларда судьяларда бундай имкониятларнинг анча камлигини ҳам кўриш мумкин.

    Буни қуйидаги мисолда яққол кўриш мумкин: Буюк Британия, РФ ва AҚШ судларининг давлатлараро алоқалар, айниқса иқтисодий алоқалар ривож топган бир даврда солиқ ва божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жазонинг жиддий фарқланишини қайд этиш мумкин. Биринчи ҳолда, АҚШ юқори суди қуйи суднинг қонун нормасини айнан тушунишга асосланиб чиқарилган, бироқ унчалик адолатли бўлмаган қарорини бекор қилиб, уни юмшатиш имконига эга бўлса, Англия юқори суди судларнинг анча эски қонунларни айнан, яъни даврга мослаштирмасдан тушунишга асосланиб чиқарган адолатсиз қарорини кучда қолдиришга мажбур бўлишган, чунки, қатор нормалар бутунлай бошқа давр учун мослаб қабул қилинган ва шу боис, айрим ҳолларда адолатсиз қарор қабул қилишга олиб келишига қарамай, Лордлар палатасига, гарчи қонун чиқарувчи бундай ҳолатни назарда тутмаган бўлса-да, эски қонун нормаларини “чекланган шарҳлаш” имконияти берилмаганлиги боис, қонуннинг “руҳи ва ҳарфи”га мос ҳолда ҳаракат қилишга тўғри келади.

    Лорд Рейд таъкидлаганидек, юқоридаги аҳвол яна бир бор шуни таъкидлайдики, ёзма Конституция ёки ҳуқуқлар ҳақида Билл каби нуфузли манбаларнинг мавжуд эмаслиги, баъзан Британия судларига, ҳатто очиқ адолатсиз қарор қабул қилиш таҳдиди остида қонун нормаларининг айнан мазмунига, яъни қонун чиқарувчининг айнан мазмундаги хоҳиш-иродасига бўйсунишдан бошқа йўл қолдирмайди.

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси              

А.М.Базаров

СУДЬЯ ХАЛҚ ЭЪТИРОФИГА ҚАНДАЙ ЭРИШАДИ

Судьялик жуда қадим замонлардан, инсоният тамаддунининг давлатчиликка асос солинган дастлабки даврларидан бошлаб шаклланган. Негаки, жамиятда инсонлар ижтимоий муносабатларга киришар экан, албатта, манфаатлар тўқнашади ва натижада низо келиб чиқади. Низо бор жойда эса уни бартараф этувчи қандайдир кучга эҳтиёж сезилади. Мазкур куч жамиятда қабул қилинган қонун нормалари бўлса, уни талқин қилиш ҳамма замонларда ҳам судьялар зиммасига тушган.

Шу нуқтаи назардан судьяларнинг тарихи жуда қадим замонларга бориб тақалади. Ҳамма даврларда ҳам унинг ким эканлиги, қандай илмий салоҳиятга эгалигидан ташқари, қандай шахсий фазилатларга эгалиги ҳам муҳим аҳамият касб этган. Судьялик лавозимига қонунчиликни мукаммал ўзлаштириб, уни чуқур таҳлил қила олиш лаёқатига эга бўлган, жамиятдаги юксак обрў-эътиборли шахслар орасидан танлаб олинган.

Мусулмон давлатларидаги шариат қонунчилиги билан ишловчи қозиларга ҳам, уйғониш даври Европа мамлакатларидаги судьяларга ҳам одамлар томонидан фақат ва фақат битта талаб бўлганки, у ҳам бўлса адолатли қарор қабул қилишдир. Замонлар ўтиб, инсоният тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришлар, иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг тараққий этиши, инсонлар яшаш даражасининг қўтарилиши, шу билан бирга ижтимоий муносабатларнинг кескинлашиши кузатилаётган йигирма биринчи асрнинг қарийиб чорак қисми ўтаётган бугунги куннинг асосий талабларидан бири ҳам фақат ва фақат адолатнинг қарор топишидир. Шундан ҳам англашимиз мумкинки, адолатга бўлган интилиш ҳеч қачон йўқолмайди ва йўқолмаслиги ҳам керак. Демак, судьяга, унинг фаолияти ва шахсига бўлган талаб ҳам кун сайин ошса ошадики, асло камаймайди.

Бу масалада судьянинг мустақиллигига, унинг алдолатли қарор қабул қилишига монелик қиладиган ҳар қандай ҳолатларни бартараф этиб ва халқ орасида суднинг фақат жазоловчи эмас, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган эканлигини намоён қилишга ҳаракат қилиняпти.

Халқнинг бундай эътирофига эришиш учун, шундай мавқеда қолиш учун бугунги куннинг судьясидан жуда катта билим ва тажриба, фидокорлик ҳамда касбига содиқлик талаб этилади. Шу ўринда мамлакатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтириб ўтишни жоиз деб биламан: “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишига фақат ва фақат халқимизнинг ўзи баҳо беради. Улар учун ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига ҳизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилишдан иборат.” Дарҳақиқат, киши судьлик лавозимига эришар экан, уни лавозим ёки касб деб эмас, балки турмуш тарзи сифатида қабул қилиши, унга билдирилган ишончни оқлаш учун адолатни дастуруламал қилган ҳолда яшаши лозим бўлади.

Буюк мутафаккир, ўзининг тариқатига асос солган Баҳовуддин Нақшбанд таъбири билан айтганда ўз нафсини эллик марта сув олдига олиб бориб сув ичмасдан қайтара оладиган даражадаги судьялар шаклланиши лозим. Бу ўз ўрнида жамиятнинг иллатларидан бири бўлган коррупцияни олдини олишга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояланишига, бир сўз билан айтганда жамиятда адолат ва қонун устуворлиги таъминланишига олиб келади. Келажаги буюк бўлган, учинчи ренессанс даврини бошидан кечираётган Янги Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, унинг инвестицион жозибадорлиги ҳам айнан адолат ва қонун устуворлиги қай даражада эканлигига боғлиқлиги бугунги кун учун сир эмас.

Жамиятдаги фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, давлатнинг келажагига қайсидир маънода боғлиқликни юксак бир фахр ва масъулият билан ҳис қилган ҳолда, бу борада фаолият юритаётган судьяларнинг 200 нафарга яқини айнан аёл судьялардан иборат эканлиги жамиятдаги аёлларнинг ютуғи десак муболаға бўлмайди. Негаки, адолат ва эзгулик тимсоли бўлган аёл зоти, аввало, она эканлиги, унинг фарзандлар келажаги учун ҳар қандай фидокорликка тайёр эканлиги исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.

Албатта, ҳеч ким судья бўлиб туғилмайди, лекин шу даражага етганидан кейин, унинг, мантияни кийиб суд залида суд жараёнини олиб боришидан то маҳалла-кўйда, қариндош-уруғлар орасида ҳам ўзини тутиши, ҳатто фарзандлар тарбиясида ҳам амал қилиши лозим бўлган жиҳатлар мавжудки, бу ўз-ўзидан судьялик касб эмас, унинг турмуш тарзи эканлигининг исботидир.

Н.Кенжаева,
Тошкент туманлараро
маъмурий судининг судьяси

КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИДАГИ НИЗОЛАР

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларнинг натижасида Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетига салмоқли ҳисса қўшувчи солиқ соҳасида ҳам сезиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилиниб, 2020 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилди.

Маъмурий судлар фаолиятида камерал солиқ текшируви натижасида қабул қилинган қарорлар ва солиқ органи ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ низолар 2022 йилнинг дастлабки олти ойида кўпайганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Аксарият ҳолларда ариза талаблари қаноатлантирилиб, қарорлар ҳақиқий эмас, хатти-ҳаракатлар қонунга хилоф деб топилмоқда. Амалиётдан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, уларнинг аксариятида камерал солиқ текшируви билан боғлиқ низолар бўлганлиги сабабли айнан камерал солиқ текширувига оид қонунчилик асосларига тўхталсак.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 137-моддаси солиқ текширувларини тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олиб, учта турга: камерал солиқ тешируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитига бўлинади. 138-моддаси эса айнан камерал солиқ текширувига аталган. Унга кўра, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги                                     ЎРҚ-741-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг айнан 138-моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкинлиги белгиланди. Ўз ўрнида савол туғилади, текширувдан олдинги таҳлилнинг ўзи нима? 

Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади. Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур таҳлил камерал солиқ текширувидан олдинги ҳолат бўлиб, солиқ тўловчига ҳисоботдаги тафовутларни яна бир бор аниқлаштириш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган фаолият ҳисобланади.

Зеро, тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида келиб чиқаётган низоларнинг асосини ҳам айнан шу ҳисоботлардаги тафовутларни ўзгартириш билан боғлиқ ҳаракатлар натижасида келиб чиқаётганлиги муҳокамамизга сабаб бўлоқда.

Шунингдек, 138-модданинг йигирма иккинчи қисми ҳам янги таҳрирда қабул қилиниб, қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги талабнома ёзиб берилмаслиги белгиланди.

Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси    Н.Э.Кенжаева

СУДЬЯЛИК КАСБ ЭМАС, ТУРМУШ ТАРЗИДИР.

Судьялик жуда қадим замонлардан, инсоният тамаддунининг давлатчиликка асос солинган дастлабки даврларидан бошлаб шаклланган десак муболаға бўлмайди. Негаки, жамиятда инсонлар ижтимоий муносабатларга киришар экан, албатта манфаатлар тўқнашади ва натижада низо келиб чиқади. Низо бор жойда эса уни бартараф этувчи қандайдир кучга эҳтиёж сезилади.  Мазкур куч жамиятда қабул қилинган қонун нормалари бўлса, уни талқин қилиш ҳамма замонларда ҳам судьялар зиммасига тушган.

         Шу нуқтаи назардан судьяларнинг тарихи жуда қадим замонларга бориб тақалади. Ҳамма даврларда ҳам унинг ким эканлиги, қандай илмий салоҳиятга эгалигидан ташқари, қандай шахсий фазилатларга эгалиги ҳам муҳим аҳамият касб этган. Судьялик лавозимига қонунчиликни мукаммал ўзлаштириб, уни чуқур таҳлил қила олиш лаёқатига эга бўлган, жамиятдаги юксак обрў-эътиборли шахслар орасидан танлаб олинган.  

         Мусулмон давлатларидаги шариат қонунчилиги билан ишловчи қозиларга ҳам, уйғониш даври Европа мамлакатларидаги судьяларга ҳам жамиятдаги одамлар томонидан фақат ва фақат битта талаб бўлганки, у ҳам бўлса адолатли қарор қабул қилишдир. Замонлар ўтиб, инсоният тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришлар, иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг тараққий этиши, инсонлар яшаш даражасининг қўтарилиши, шу билан бирга ижтимоий муносабатларнинг кескинлашиши кузатилаётган йигирма биринчи асрнинг қарийиб чорак қисми ўтаётган бугунги куннинг асосий талабларидан бири ҳам фақат ва фақат адолатнинг қарор топишидир. Шундан ҳам англашимиз мумкинки, адолатга бўлган интилиш ҳеч қачон йўқолмайди ва йўқолмаслиги ҳам керак. Демак, судьяга, унинг фаолияти ва шахсига бўлган талаб ҳам кун сайин ошса ошадики, асло камаймайди.

         Бу масалада мамлакатимизда мустақилликка эришилган дастлабки кунлардан бошланган ҳаракат охирги тўрт йилда шу даражада ривожландики, судьянинг мустақиллигига, унинг алдолатли қарор қабул қилишига монелик қиладиган ҳар қандай ҳолатлар бартараф этилмоқда ва халқ орасида суднинг фақат жазоловчи эмас, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган эканлиги эътироф этилмоқда.

Халқнинг бундай эътирофига эришиш учун, шундай мавқеда қолиш учун бугунги куннинг судьясидан жуда катта билим ва тажриба, фидокорлик ҳамда касбига содиқлик талаб этилади. Шу ўринда мамлакатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтириб ўтишни жоиз деб биламан: “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишига фақат ва фақат халқимизнинг ўзи баҳо беради. Улар учун ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига ҳизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилишдан иборат.” Дарҳақиқат, киши судьлик лавозимига эришар экан, уни лавозим ёки касб деб эмас, балки турмуш тарзи сифатида қабул қилиши, унга билдирилган ишончни оқлаш учун адолатни дастурул амал қилган ҳолда яшаши лозим бўлади. Юқорида таъкидланганидек, бунинг учун муайян фодокорлик талаб этилади.

Буюк мутафаккир, ўзининг тариқатига асос солган Баҳовуддин Нақшбанд таъбири билан айтганда ўз нафсини эллик марта сув олдига олиб бориб сув ичмасдан қайтара оладиган даражадаги судьялар шаклланиши лозим. Бу ўз ўрнида жамиятнинг иллатларидан бири бўлган коррупцияни олдини олишга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимояланишига, бир сўз билан айтганда жамиятда адолат ва қонун устуворлиги таъминланишига олиб келади. Келажаги буюк бўлган, учинчи ренессанс даврини бошидан кечираётган Янги Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, унинг инвестицион жозибадорлиги ҳам айнан адолат ва қонун устуворлиги қай даражада эканлигига боғлиқлиги бугунги кун учун сир эмас.

Жамиятдаги фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, давлатнинг келажагига қайсидир маънода боғлиқликни юксак бир фахр ва масъулият билан ҳис қилган ҳолда, бу борада фаолият юритаётган судьяларнинг 200 нафарга яқини айнан аёл судьялардан иборат эканлиги жамиятдаги аёлларнинг ютуғи десак муболаға бўлмайди. Негаки, адолат ва эзгулик тимсоли бўлган аёл зоти аввало она эканлиги, унинг фарзандлар келажаги учун ҳар қандай фидокорликка тайёр эканлиги исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.

Албатта ҳеч ким судья бўлиб туғилмайди, лекин шу даражага етганидан кейин, унинг, мантияни кийиб суд залида суд жараёнини олиб боришидан то маҳалла-кўйда, қариндош уруғлар орасида ҳам ўзини тутиши, ҳатто фарзандлар тарбиясида ҳам амал қилиши лозим бўлган жиҳатлар мавжудки, бу ўз-ўзидан судьялик касб эмас, унинг турмуш тарзи эканлигининг исботидир.

 

Тошкент туманлараро

маъмурий судининг судьяси :  Н.Э.Кенжаева

Бугун Олий судда мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси Б. Исламов ва Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, бу йилги мустақиллик тантаналари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида ташкил этилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Бу ғоя суд фаолиятида ҳам ўзининг теран ифодасини топиши учун ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятини ушбу мезон асосида ташкил этиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ўзгариш ва янгиланиш жараёни, кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қиладиган мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Судьялар мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам муҳим ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этиб турибди.

Таъкидланганидек, судья ва суд ходимларининг масъулиятли фаолияти давлатимиз томонидан доимо юксак қадрланиб келмоқда.

Жумладан, мустақиллик йилларида судья ва суд ходимларининг 130 нафари давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Шундан 16 нафар судья “Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвон билан тақдирлангани ҳам судья ва суд ходимларига эътибор нечоғлик юксак эканини кўрсатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Ўтказилган тадбирда давлатимизнинг юксак мукофоти ўз эгасига тантанали равишда топширилди.

НАЗОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ УНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ АСОСЛАРИГА БОҒЛИҚ

Бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган коррупцияга қарши курашиш борасида Конституцияга бир қанча муҳим ўзгартиришлар киритилаётганини алоҳида такидламоқчиман. Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашнинг институционал асосларини ва унинг парламент билан ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Парламентнинг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги йиллик Миллий марузани кўриб чиқиш ваколатлари ҳам конституциявий даражада мустаҳкамланган ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги фармонни Сенат томонидан тасдиқлаш тартиби белгилаб қўйилган.

Конституциявий қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашнинг энг муҳим омили – очиқликни таминлаш ҳам ўрин олган. Хусусан, ҳар бир инсоннинг глобал ахборот тармоғига кириш ва ундан бепул фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган. Шу билан бирга, давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби очиқлик ва ошкоралик тамойилларига асосланиши, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан унинг устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши назарда тутилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашишда муҳим ўрин тутадиган фуқаролик жамияти институтларининг таркиби аниқ белгилаб берилган. Бошқача айтганда, маҳаллалар, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва фуқароларнинг бошқа жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил етиши назарда тутилган.

Бандан ташқари, амалдаги қонунчиликда давлат бюджети устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби белгилаб берилган. Таҳлиллар парламентнинг бу борадаги ваколатлари мукаммал эмаслигини кўрсатди. Бу Олий Мажлис ва Ҳисоб палатаси ўртасидаги муносабатларда ўз ифодасини топмоқда.

Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси таҳлили шуни кўрсатдики, Ҳисоб палатаси парламентнинг бюджет назорати бўйича махсус ваколатли органи ҳисобланади. Масалан, давлат бюджети ижроси устидан парламент назоратини парламент томонидан тузиладиган махсус молия-назорат органлари, хусусан, Aвстрия, Германия, Испания ва Францияда – Ҳисоб палатаси, AҚШда – Ҳукуматнинг ҳисобот идораси амалга оширади. Канада ва Швецияда — Бош аудитор идораси, Буюк Британияда — Давлат ҳисоби қўмитаси, Бразилия, Руминия, Португалия ва Туркияда — Ҳисоб суди ушбу вазифани бажаради.

Бундай орган фаолиятини ташкил этиш ҳам, албатта, Парламент ваколатига киради. Парламентнинг Ҳисоб палатасини тузиш ваколатлари нормалари Aвстрия, Италия, Испания ва бошқа мамлакатларнинг асосий қонунларида белгиланган.

Конституциямизнинг 93-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Давлат раҳбари мазкур ваколатни Олий Мажлис Сенати зиммасига ўтказишни таклиф қилди. Бу орқали Ҳисоб палатаси давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишда парламент назоратининг муҳим воситасига айланиши таъкидланди.

Савол туғилади: Давлат бюджети устидан парламент назоратини амалга оширишда Ҳисоб палатаси қандай рол ўйнайди?

Қайд етиш жоизки, давлат бюджети устидан парламент назоратини амалга оширишда Олий Мажлис Ҳисоб палатаси билан ҳамкорлик қилади. Ҳисоб палатасининг фаолияти давлат буджетининг ижроси, давлат активлари ва пассивларининг ҳолати ва фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб бориш ва назоратни таъминлаш, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан операцияларни амалга ошириш, олтин-валюта захираларини бошқариш, буджет маблағларини жалб етиш, шунингдек, давлат бюджети маблағлари ва активларини бошқаришга ва хорижий капитални мамлакат иқтисодиётида самарали ишлатиш, давлатнинг ташқи қарзини ўз вақтида қайтаришга қаратилган.

Олий Мажлис Ҳисоб палатасининг хулосаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун мамлакатимиз солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тўғрисидаги лойиҳаларни киритади. Хорижий мамлакатларда Давлат бюджетида Ҳисоб палатаси ва парламент ўртасидаги муносабатларнинг тартиби ҳам белгилаб қўйилган. Масалан, Францияда Ҳисоб судининг давлат бюджети ҳақидаги йиллик ҳисоботи июнь ойи охирида парламентнинг икки палатаси ва ғазначиликка тақдим этилади.

Бу тўғридан-тўғри бюджет ижросининг қонунийлигини баҳолаш, бюджетни бошқариш ва парламент томонидан белгиланган мақсадларга эришишни баҳолашга қаратилган. Унда давлат бошқарувини соддалаштириш учун қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тавсия этилади. Ҳисоб палатаси ҳисоботни тақдим этишдан олдин давлат бюджетига мувофиқлигини тасдиқловчи қарор қабул қилиши шарт. Хорижий давлатлар қонунларида парламент ва Ҳисоб палатаси ҳам давлат бюджети устидан парламент назорати доирасида ўзаро боғлиқ бўлган органлар сифатида қаралади.

Хулоса ўрнида шуни қайд етишни истардимки, Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ва лавозимидан озод етиш Олий Мажлис ваколатига айлангани жуда муҳим. Конституциявий қонун лойиҳасида Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатини Сенатга ўтказиш тўғрисидаги норманинг акс эттирилишини судья сифатида мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман ва қўллаб-қувватлайман.

Суҳроб Юлдашев, Тошкент туманлараро маъмурий суди раиси

МАЪМУРИЙ СУДЛАР ВА ДАВЛАТ ИЖРОЧИЛАРИ: ҚОНУН ВА АМАЛИЁТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги семинар-тренингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ низоларнинг судларда кўриб чиқилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.
Тадбирда маъмурий судлар амалиётида ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базасига киритилиши, ижро ҳужжатларини бирлаштириш, ижро варақаларини тиклаш ёки қайтадан қўзғатиш борасидаги муаммолар, ижрочи қарздорликни ҳисоблаб чиқиш жараёнида эътиборга олиши лозим бўлган масалалар юзасидан амалиётдан келиб чиққан ҳолда турли фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Айниқса, давлат ижрочиси қарздорнинг мол-мулкини баҳолатиш, унинг нархидаги тафовутлар, гаровга қўйилган пайтдаги нархи билан уни аукцион орқали сотиш жараёнида мулк нархининг арзонлашиб кетиши тадбиркорлар томонидан эътирозга сабаб бўлаётганлиги қизғин муҳокама қилинди.
Маъмурий судлар судьялари ва мажбурий ижро бюроси ижрочилари мавжуд муаммоларнинг ечими билан боғлиқ таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари, жойлардаги Мажбурий ижро бюроси органлари масъул ходимлари онлайн тарзда иштирок этишиб, муҳокамалар юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтишди.

Маъмурий судлар судьялари ва Монополияга қарши курашиш органлари масъул вакиллари иштирокида семинар тренинг

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрелида бошланган маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги 9 раунди бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Монополияга қарши курашиш органлари масъуллари онлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Семинар аввалида сўзга чиққан маърузачилар ўз мавзуларини бир қатор таҳлиллар ва амалиётдаги мисоллар асосида очиб беришди. Хусусан, Олий суд судьяси Ўткир Холовнинг “Монополияга қарши курашиш органлари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги нутқи кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Маърузалар тугагач, семинар иштирокчилари ўзларини ўйлантираётган, амалиётда дуч келган бир қатор масала ва муаммолар юзасидан масъулларга мурожаат қилишди.
Хусусан, рақобатга қарши низолар бўйича суд амалиётида келиб чиқаётган энг долзарб масалалар ҳақида қизғин савол-жавоблар бўлди.

Дастлаб семинар иштирокчиларининг ваколатли орган томонидан рақобатга қарши қонунчилик бузилганлигига оид ишларни кўриб чиқиш муддатлари бузилган ҳолатларда кўрилган бўлса қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида, ундан ташқари мазкур ишлар ваколатли орган томонидан манфаатдор шахсларни жалб қилинмаган ҳолда кўрилган бўлса, судда низо қандай ҳал қилиниши кераклигига оид мурожаатларига аниқ жавоб берилди.

Ўз навбатида, мазкур семинар машғулотида Монополияга қарши курашиш қўмитаси масъул вакиллари томонидан ҳам амалиётда вужудга келаётган айрим муаммолар юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, қўмита ходимларининг судлар томонидан маъмурий орган қарорларини ишга эскпертлар, мутахассислар жалб қилинмаганлиги сабабли бекор қилиш ҳолатлари қанчалик асослилиги масаласидаги саволларига жавоб берилиб эксперт, мутахассисни жалб қилишдаги бош омил низони туб моҳиятини тўғри ҳал қилиш яъни ўша низони қонун талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида кўзда тутилганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Умуман олганда мазкур семинар машғулоти нафақат судьялар, балки ваколатли орган сифатида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари ҳамда бошқа иштирокчилар учун ҳам фойдали бўлди.

Skip to content