Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2024 йилнинг 1-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият таҳлили

        Жумладан, 2024 йилнинг 1-чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясига жами 772 та ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 49 таси ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган, 75 та ариза ва шикоятлар қайтарилган, 1 та ариза бошқа судга юборилган, 647 таси иш юритувига қабул қилиниб кўриб тамомланган.

        Кўриб тамомланган ишлардан 293 та иш қаноатлантирилган, 229 та иш рад қилинган, 36 та иш кўрмасдан қолдирилган, 89 таси эса иш юритишдан тугатилган.