ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАРДАН РЕПОРТОЖ

26-май куни ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова, раис ўринбосарлари Ҳ. Тўрахўжаев, И. Муслимов, Б. Исаков, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов, раис ўринбосари Ғ.Давлатов ва судьялар томонидан Миробод, Олмазор, Учтепа, Чилонзор ва Яккасарой туманлари аҳолиси қабул қилиниб, 58 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Фуқаролар мурожаатларининг 22 таси жиноят ишлари бўйича судларга, 18 таси фуқаролик ишлари бўйича судларга, 12 таси маъмурий ишлар бўйича судларга ва 6 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид бўлган.

Шундан 37 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 21 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 58 та мурожаатлардан 37 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 21 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди.