Нотариуслар билан маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 январида Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарорида белгиланган вазифалар маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштиришда амалий аҳамият касб этади.

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида 2022 йилнинг 20 апрелидан бошлаб, маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида туркум семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Тошкент шаҳрида ушбу семинар-тренингларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Нотариал идоралар ходимлари онлайн тарзда иштирок этди