Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусидаги семинар-тренингнги

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусидаги семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бошланди.
Навбатдаги семинар-тренингда маъмурий судлар судьялари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентликлари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Семинар-тренингда Судьялар олий мактабининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Дилмурод Артиков мамлакатимизда маъмурий судларнинг ташкил этилиши, маъмурий судларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар томонидан кўриб чиқиладиган низолар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Дониёр Тожибоев, Қарши туманлараро маъмурий суди раиси Азамат Хушвақовлар ўзларининг маърузаларида кадастр агентликлари фаолияти билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишдаги суд амалиёти ва унда вужудга келаётган муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Маърузачиларнинг қайд этишларича бу борадаги қонунчилик билан амалиёт баъзи ўринларда уйғун келмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, судьялар ва давлат кадастр агентликлари мутахассислари мавжуд муаммоларнинг ечими билан боғлиқ таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.