Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Семинар-тренинг

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январьдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлашда маъмурий судларнинг ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов сўзга чиқиб, “маърузачилар томонидан давлат органлари билан муносабатларда маъмурий суд амалиётида қонунларни қўллаш борасида шаклланган тажриба, шунингдек суд амалиётидаги баъзи бир муаммолар ва унинг ечими билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар билдирилиши”, кераклигига алоҳида урғу қаратди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Маҳмуд Эшимбетов, Судьялар олий мактабининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Дилмурод Артиков, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовлар маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда тутган ўрни, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни кўриб чиқиш жараёнидаги муҳим масалалар юзасидан маърузалар қилинди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маъмурий судлар судьялари, ижро этувчи органлар мутасаддилари, маҳаллий ҳокимиятлар ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотлар вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.