СЕМИНАР-ТРЕНИНГНИНГ НАВБАТДАГИ РАУНДИДАН РЕПОРТАЖ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрелида бошланган маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъуллари онлайн тарзда иштирок этди.

Семинар тренингда сўзга чиққан Судьялар олий мактабининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Дилмурод Артиков Маъмурий судлар ривожланиш тарихининг 4 босқичи, Маъмурий судларнинг қандай ваколатларга эгалиги, Маъмурий судлар маъмурий орган қарорининг қонунийлигини текширишда нималарга эътибор қаратиши хусусида мазмунли нутқ сўзлади ва амалиётдаги муаммоларни оддий мисоллар билан тушунтириб берди.

Шунингдек, семинар давомида бошқа сўзга чиққан маърузачилар ҳам, иштирокчилар ҳам фаол бўлишди. Шу сабабли бугунги тренингни самарали ўтди десак бўлади. Чунки, интелектуал мулк соҳасига оид бир қанча муаммоларнинг хусусан, судларда иш кўриш билан боғлиқ масалаларнинг аниқ ечимларига қаратилган фикрлар билдирилди.
Айниқса, апелляция кенгашларида ишларни кўришда вужудга келаётган моддий ва процессуал муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилиб, айнан нималарга эътибор қаратилиши англашиб олинди.

Интеллектуал мулк соҳасига оид ишларни кўришда халқаро ҳуқуқ нормаларига эътибор қилиниши хусусан, ўзга шахсларнинг брендларини ўзлаштириб олиш ҳолатларига қарши курашишни янада кучайтиришга шунингдек, Ўзбекистоннинг ўзининг маҳаллий брендларини ривожлантиришга эътибор қилиниши бўйича фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиғи Абдулла Раҳимов йиғилганларнинг ҳаммага маълум тавор белгилари, таниқли, айниқса машҳур инсонларнинг номи билан жамаот манфаатларига зид бўлган номларни қайтариш бўйича саволларига аниқ тушунтиришлар бериб ўтди.

ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАРДАН РЕПОРТОЖ

26-май куни ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова, раис ўринбосарлари Ҳ. Тўрахўжаев, И. Муслимов, Б. Исаков, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов, раис ўринбосари Ғ.Давлатов ва судьялар томонидан Миробод, Олмазор, Учтепа, Чилонзор ва Яккасарой туманлари аҳолиси қабул қилиниб, 58 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Фуқаролар мурожаатларининг 22 таси жиноят ишлари бўйича судларга, 18 таси фуқаролик ишлари бўйича судларга, 12 таси маъмурий ишлар бўйича судларга ва 6 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид бўлган.

Шундан 37 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 21 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 58 та мурожаатлардан 37 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 21 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди.

НАВБАТДАГИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГДАН РЕПОРТАЖ

Айни пайтда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш органлари масъуллари онлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Семинар-тренингда Судьялар олий мактаби профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва бошқа судьялар томонидан маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда конунийликни таъминлашдаги роли, фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг харакатлари (харакатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари мавзуларида қизиқарли маърузалар қилинди.

Судьялар суд амалиётида туғилганлик ҳолати ҳақидаги далолатномаларга тузатиш ёки ўзгартириш киритиш баъзи ҳолларда ФҲДЁ мутасаддилари томонидан асоссиз равишда рад этилаётганлиги сабабли низолар келиб чиқаётганлиги ва бу масалаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёндашилса, низолар камайишга ва фуқаролар оворагарчиликларининг олди олинишига эътибор қаратишди.

Бундан ташқари, фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш органи ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонуний ёки ноқонуний деб топиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш процессуал тартибларга амал қилинган ҳолда амалга оширилади.

Семинар-тренингда ФҲДЁ органлари масъуллари баъзи ҳолларда судга тааллуқлилик билан боғлиқ муаммолар вужудга келаётганлигини билдириб ўтишди.

Семинар-тренинг якунида фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишларининг олдини олиш мақсадида амалиётда учраб турган муаммоларни ечиш учун бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Нотариуслар билан маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 январида Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарорида белгиланган вазифалар маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштиришда амалий аҳамият касб этади.

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида 2022 йилнинг 20 апрелидан бошлаб, маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида туркум семинар-тренинглар ўтказилиб келинмоқда.

Тошкент шаҳрида ушбу семинар-тренингларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Нотариал идоралар ходимлари онлайн тарзда иштирок этди

МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ РОЛИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29 январдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрелида бошланган маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусида ўтказиб келинаётган семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бошланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва Давлат хизматлари марказлари ходимлари онлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Семинар-тренинг тафсилотларини расмий телеграмм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусидаги семинар-тренингнги

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли мавзусидаги семинар-тренингнинг навбатдаги раунди бошланди.
Навбатдаги семинар-тренингда маъмурий судлар судьялари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентликлари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Семинар-тренингда Судьялар олий мактабининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Дилмурод Артиков мамлакатимизда маъмурий судларнинг ташкил этилиши, маъмурий судларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар томонидан кўриб чиқиладиган низолар тўғрисида маъруза қилди.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Дониёр Тожибоев, Қарши туманлараро маъмурий суди раиси Азамат Хушвақовлар ўзларининг маърузаларида кадастр агентликлари фаолияти билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишдаги суд амалиёти ва унда вужудга келаётган муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Маърузачиларнинг қайд этишларича бу борадаги қонунчилик билан амалиёт баъзи ўринларда уйғун келмаётган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, судьялар ва давлат кадастр агентликлари мутахассислари мавжуд муаммоларнинг ечими билан боғлиқ таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Перейти к содержимому