ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИДА МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Тошкент шаҳар маъмурий суди Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 апрель куни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништириш мақсадида туркум семинар-тренингнинг биринчи босқичини ўтказган эдик.

Бугун тадбир, ўша семинар-тренингнинг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади. Биринчи семинар-тренингда асосан маҳаллий ҳокимият вакиллари мутасаддилари, ҳуқуқшунослари иштирок этган бўлса, бугунги тадбирда барча ҳудудлардаги солиқ органлари ходимлари қатнашаяпти.

Бундан кўзланган мақсад, маъмурий судлар амалиётида солиқ органлари қарорларининг қонунийлигини кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилишдир. Тадбир фақат шунчаки маърузалардангина иборат эмас, балки бу борада амалиётдаги муаммоларни аниқлаш ва унинг ечимини топишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун семинар-тренингда Республика солиқ инспекцияси мутасаддилари, жойлардаги солиқ органлари ходимлари таклиф этилиб, маъмурий судлар судьялари билан биргаликда муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилинаяпти.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар, бугунги тезкор ҳаёт динамикасига қай даражада жавоб бераяпти, қонунчилик билан амалиёт бир-бирига мосми, деган муҳим саволларга жавоб изланаяпти.

Семинар-тренингда судьялар ва солиқ органлари мутасаддилари томонидан кўтарилган бир қатор жиддий масалалардан кўриниб турибдики, амалиётда муаммолар бор. Семинар-тренинг ўзига хос хусусияти шундан иборат бўлдики, маъмурий суд судьялари ҳам солиқ органлари мутасаддилари ҳам муаммони яширмасдан, очиқ-ойдин ўртага ташлаб, холис муҳокама қилди. Қизғин савол-жавоб ва бахс-мунозара тарзида бўлиб ўтди.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Семинар-тренинг

Семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январьдаги 107-сонли “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлашда маъмурий судларнинг ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов сўзга чиқиб, “маърузачилар томонидан давлат органлари билан муносабатларда маъмурий суд амалиётида қонунларни қўллаш борасида шаклланган тажриба, шунингдек суд амалиётидаги баъзи бир муаммолар ва унинг ечими билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар билдирилиши”, кераклигига алоҳида урғу қаратди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Маҳмуд Эшимбетов, Судьялар олий мактабининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Дилмурод Артиков, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовлар маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда тутган ўрни, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни кўриб чиқиш жараёнидаги муҳим масалалар юзасидан маърузалар қилинди.

Семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маъмурий судлар судьялари, ижро этувчи органлар мутасаддилари, маҳаллий ҳокимиятлар ҳуқуқшунослари ва бошқа ташкилотлар вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.

“9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

Тошкент шаҳар маъмурий судида “9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан тадбирлар режаси доирасида  суд фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раиси Мингбоев Убайдулла Қурбонович, суд фахрийлари,  Олий суд судлов ҳайъати раиси ўринбосари Турсунов Фируз Толибович Судьялар олий кенгаши судьяси Қаландарова Малика Пирназаровна, Коррупцияга қарши кураш агентлиги масъул ходими Латипов Обиджон Асомиддинович иштирок этди.   Давра суҳбати жараёнида  У.Мингбоев ва суд фахрийлари, судьялар ва суд ходимлари фаолияти хар доим хал доим халқ кўз ўнгидалиги, шу сабабли улар  ўз вазифаларини виждонан ва ҳалол адо этиб ҳаммага намуна бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги масъул ходими О.Латипов коррупцияга қарши юзасидан давлат сиёсатининг устувор вазифалари,  «комплаенс-назорат»  тизимининг мақсади ҳақида маълумот берди ва коррупциявий хатарларнинг олдини олишга қаратилган махсус видеолавҳа намойиш қилинди.

Олий суд судлов ҳайъати раиси ўринбосари Турсунов Фируз Толибович ва Судьялар олий кенгаши аъзоси Қаландарова Малика Пирназаровна ўз маърузаларида маъмурий суд фаолияти коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалиги, сабаби давлат органларининг қарорлари  ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш давомида уларнинг қонунийлигига баҳо берилиши, шу сабабдан судлар ҳар бир қонун бузилиши ҳолатларига қатъий ва муросасиз баҳо беришлари зарурлиги юзасидан тушунтириш берилди.

Skip to content