Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2023 йилнинг 4-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият таҳлил қилинди.
Жумладан, 2023 йилнинг 4-чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясига жами 683 та ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 35 таси ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган, 55 та ариза ва шикоятлар қайтарилган, 593 таси иш юритувига қабул қилиниб кўриб тамомланган.
Кўриб тамомланган ишлардан 253 та иш қаноатлантирилган, 248 та иш рад қилинган, 32 та иш кўрмасдан қолдирилган, 60 таси эса иш юритишдан тугатилган.
Олиб борилган таҳлил натижасига кўра, 2023 йилнинг 4-чорагида маъмурий органларнинг қарорини ҳақиқий эмас, мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан жами 554 та ариза(шикоят) берилган бўлиб, улардан 240 та ариза(шикоят) қаноатлантириб маъмурий органларнинг қарорини ҳақиқий эмас, мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.