ЮРТИМИЗДА СУДЛАР СОҲАСИДА АМАЛГАОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР.

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 13 май куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Юртимизда судлар соҳасида амалга оширилган ислохотлар”  мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш, қонунлар устуворлиги ғоясини ҳаётга татбиқ этишни таъминловчи асосий механизм бўлган мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва такомиллаштириш Ўзбекистонда давлат томомнидан олиб борилаётган ҳуқуқий сиёсатнинг тамал тоши ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил органга айлантириш энг муҳим вазифа этиб белгиланди. Бош Қомусимизнинг 136-моддасида “Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунларга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди”, деб белгилаб қўйилди. Суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қаратилган жиддий ўзгаришлар туфайли мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалмоқда.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов