САЙЁР ҚАБУЛ: РАИСЛАРДАН ИШ ОРТМАДИ

Муайян масала юзасидан катта-ю кичик идора эшигини чертганларнинг аксариятида биринчи раҳбар қабулига кириш истаги бўлиши табиий.

 Биринчи раҳбарнинг ўзи аҳоли ҳузурига келса-чи?!

Шунинг ўзи наинки раҳбарлар, балки ўша орган ёки ташкилот фаолияти бўйича шаклланган тасаввурларни ўзгартиради. Муроди ҳосил бўлиб кетганларнинг мамнунлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Бунинг акси бўлган тақдирда (ҳамма мурожаатчи ҳақ бўлиб чиқавермайди) ҳам мурожаатчининг кўнгли бир қадар кўтарилиб қайтишининг эҳтимоли катта. Чунки, “ўз оёғи билан” келган мутасадди билан кечган самимий мулоқот, шахсан ундан эшитган аниқ тушунтириш ва тавсияларнинг таъсири бўлакча бўлади барибир.

Сайёр қабулларнинг энг муҳим жиҳати шунда.

Бугун Яшнобод тумани «Машинасозлар» маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси Олимжон Исмоилов ва пойтахт маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов бошқаларга иш қолдирмади ҳисоб.

Негаки, мурожаатчиларнинг аксарияти биринчи раҳбарлар қабулига кириш истагини билдирди-да.

 Бош устига. Марҳамат.

Сайёр қабул узлуксиз салкам тўрт соат давом этди. Бу вақт мобайнида 25 нафар мурожаатчи сабр ва тушуниш билан тингланди. Мурожаатларнинг мазмун-тоифасидан келиб чиқиб, айримлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шунингдек, бир қанчаси ўрганиш учун қабул қилинди.

Бир нафар мурожаатчи йўл босиб, миннатдорлик билдиргани келган экан, ташаккурномаси мамнуният билан қабул  қилинди.

Шу ўринда яна бир гап: сайёр қабул Яшнобод туманида ўтказилган бўлса-да, пойтахтнинг бошқа ҳудудидан келганларнинг йўли тўсилгани йўқ.

Сайёр қабул доирасида сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб,  24 та маъмурий ва жиноят ишлари кўриб чиқилди. Якунда 3 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 4 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди. Бундан ташқари 17 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларнинг барчаси тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

14 ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

Бугун Олий судда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, кейинги йилларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ортга қайтмас ислоҳотларнинг мустаҳкам кафолатларидан бирига айланиб бораётган Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий қудратини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Қайд қилинганидек, буни Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий армиямизда чуқур ўзгаришлар юз бераётгани, унинг сафларида хизмат қилиш том маънода шон-шараф ишига айланиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинчлиги, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган миллий армиямиз олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида ҳар қандай хавф-хатардан ватанни ҳимоя қила оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айлангани алоҳида эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан байрам санаси муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотига муносиб деб топилиб, уларнинг орасида судья ҳам бор.

Хусусан, Олий суд судьяси Санобар Мамадалиева “Содиқ хизматлари учун” медалига сазовор бўлиб, бугун унга давлат мукофоти тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам тадбирида суд фахрийси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бир гуруҳ судья ва ходимлари “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони ҳамда Олий суд раисининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Skip to content