2026–2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси
Болалар – жамиятнинг энг нозик ва ҳимояга муҳтож қатлами ҳисобланади. Шу сабабли 2026–2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири сифатида қаралади. Ушбу стратегия болалар ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳар қандай зўравонликдан муҳофаза қилиш ва соғлом муҳит яратишга қаратилган.
Болаларга нисбатан зўравонлик бир нечта шаклларда намоён бўлиши мумкин:
- Жисмоний зўравонлик (уриш, тан жароҳати етказиш)
- Психологик зўравонлик (қўрқитиш, таҳқирлаш)
- Жинсий зўравонлик
- Эътиборсизлик (қаровсиз қолдириш)
- Онлайн зўравонлик (кибербуллинг)
Ушбу муаммолар боланинг жисмоний ва руҳий ривожланишига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Стратегия қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади:
- Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш
- Ота-оналар ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий онгини ошириш
- Зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш ва олдини олиш тизимини жорий этиш
- Жабрланган болалар учун реабилитация ва психологик ёрдам хизматларини кенгайтириш
Стратегияни самарали амалга ошириш учун:
- Мактаб ва боғчаларда махсус дастурлар жорий этилади
- Ишонч телефонлари ва онлайн платформалар яратилади
- Педагог ва психологлар малакаси оширилади
- Ҳар бир ҳолат бўйича индивидуал ёндашув таъминланади
Стратегия амалга оширилиши натижасида қуйидагиларга :
- Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари камаяди
- Болалар ўз ҳуқуқларини яхшироқ билади
- Оила ва таълим муассасаларида соғлом муҳит шаклланади
- Жамиятда болалар хавфсизлигига бўлган масъулият ошади
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак 2026–2030 йилларга мўлжалланган мазкур стратегия болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу ташаббус нафақат давлат органлари, балки бутун жамият иштирокини талаб қилади.
Болалар хавфсизлиги — келажак кафолати.
Тошкент туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси
У.Алиев






