ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ, БЛОГЕР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди ташаббуслари ва Судьялар олий кенгаши  ҳамкорлигида “Суд тизимидаги ислоҳотлар. Судлар ва оммавий  ахборот воситалари  ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда пойтахт судлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари,  ҳуқуқшунос-блогерлар  иштирок этди.

Қайд этилдики, мамлакатимизнинг барча жабҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда очиқлик ва шаффофлик тамойили устувор йўналишга айланди. Чунки, мазкур тамойиллар судларга бўлган ишончни таъминловчи  асосий омиллардан биридир.

Аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш,  бу жараёнда  оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, судлар фаолиятига оид холис ва тезкор ахборот тақдим этишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳам  муҳим ҳисобланади.

Судлар фаолиятининг самарадорлиги жамиятнинг унга бўлган ишончига ва суд қарорларининг ҳуқуқий асосларини тўғри тушунишига боғлиқ. Бу эса суд ишлари оммавий ахборот воситалари профессионал даражада ёритилишида суд идоралари ва журналистлар ўртасидаги конструктив ҳамкорлик  зарурият  даражасида эканини ҳам англатади.

Шунингдек, давра суҳбатида ижтимоий адолатни барқарорлиги жамиятда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг билан чамбарчас боғлиқ экани ҳам алоҳида таъкидланди. Жамиятни ҳуқуқий маданият шакллантириш  ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигига ҳам боғлиқ. Ҳуқуқий тарғибот ишларини оммавий ахборот воситаларисиз самарали амалга оширишнинг деярли иложи йўқ.

Тадбирда суд ишларини ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш, бу жараёнда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари борасида фикр алмашилди.  

Бундан ташқари мутасаддилар томонидан пойтахт судлари томонидан 2023 йилда  амалга оширилган  ишлар, суд ишларини кўриб чиқиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2023 йилнинг 4-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият таҳлили

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2023 йилнинг 4-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият таҳлил қилинди.

Жумладан, 2023 йилнинг 4-чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясига жами 683 та ариза(шикоят)лар келиб тушган бўлиб, шундан 35 таси ариза (шикоят) қабул қилиш рад этилган, 55 та ариза ва шикоятлар қайтарилган, 593 таси иш юритувига қабул қилиниб кўриб тамомланган.

Кўриб тамомланган ишлардан 253 та иш қаноатлантирилган, 248 та иш рад қилинган, 32 та иш кўрмасдан қолдирилган, 60 таси эса иш юритишдан тугатилган.

Олиб борилган таҳлил натижасига кўра, 2023 йилнинг 4-чорагида маъмурий органларнинг қарорини ҳақиқий эмас, мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан жами 554 та ариза(шикоят) берилган бўлиб, улардан 240 та ариза(шикоят) қаноатлантириб маъмурий органларнинг қарорини ҳақиқий эмас, мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.

Skip to content