Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адолатли судловни таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштириш ва унга замонавий рақамли технологияларни жорий этиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Конституциявий суд – мамлакатда Конституция устуворлигини таъминловчи олий орган ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари:
- Қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш
- Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
- Давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ҳуқуқий баҳсларни ҳал этиш
Ушбу органнинг самарали фаолияти ҳуқуқий давлат қуришда муҳим аҳамиятга эга.
Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштириш учун қуйидаги йўналишлар белгиланмоқда:
- Ҳуқуқий асосларни кучайтириш – суд ваколатларини аниқ белгилаш ва кенгайтириш
- Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш – қарорларни жамоатчиликка етказишни яхшилаш
- Фуқаролар мурожаатларини соддалаштириш – мурожаат қилиш жараёнини енгиллаштириш
- Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш – илғор тажрибаларни жорий этиш
Замонавий рақамли технологиялар суд тизими самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади. Уларни жорий этиш қуйидаги имкониятларни яратади:
- Электрон мурожаат ва онлайн ариза топшириш тизими
- Суд мажлисларини онлайн тарзда кузатиш имконияти
- Электрон ҳужжат айланмаси
- Суд қарорларининг ягона рақамли базасини яратиш
Бу эса вақт ва ресурсларни тежашга, шунингдек, фуқаролар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.
Мазкур чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида:
- Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлиги ошади
- Фуқароларнинг судга бўлган ишончи мустаҳкамланади
- Суд жараёнларида очиқлик ва шаффофлик таъминланади
- Рақамли хизматлар орқали мурожаат қилиш осонлашади
Хулоса ўрнида шуни айтиш мункунки Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштириш ва рақамли технологияларни жорий этиш – бу замонавий ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу ислоҳотлар фуқаролар ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади ва мамлакатда адолат устуворлигини таъминлайди.
Тошкент туманлараро маъмурий суди девонхона мудири Ш.Ахмедов






