Шундан сўнг Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси,МИБ, солиқ бошқармаси раҳбарлари ўзларига ажратилган жойларда фуқароларни қабул қилишни бошлади.
Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжақулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси М.Маҳмудов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Исламов, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғ.Эргашев, жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди раиси Ф.Хикматуллаевлар томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича шикоятлари тингланди.