Божхона органлари мансабдор шахсларининг қарорларини маъмурий судларда кўриб чиқиш ва бекор қилиш масаласи, божхона назорати соҳасидаги низоларни судларда ҳал этиш, бу борадаги қонунчилик ва амалиёт атрофлича муҳокама қилинди.
Божхона органлари ходимлари томонидан божхона декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш жараёнида йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ҳам очиқ эътироф этилди. Хусусан, тадбиркор хориждан маҳсулот олиб келаётганда декларация тузилаётганда тадбиркорга қонун ҳужжатларида белгиланган божхона имтиёзлари берилмаган ҳолатлари устидан судга мурожаат этилган. Тадбиркорларнинг судга қилинган бундай айрим мурожаатлари ҳақиқатдан ҳам қонунчиликка зид ҳолда тўлдирилганлиги аниқланиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари суд орқали тикланган.