Сайёр қабулда жами 151 нафар фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Таҳлил қиладиган бўлсак, шундан 87 нафар фуқаро жиноят ишлари бўйича мурожаат қилган. 49 нафар киши фуқаролик ишлар бўйича, 8 нафар фуқаро маъмурий ишлар бўйича, 7 нафар фуқаро эса иқтисодий судларга ўз муаммолари билан мурожаат қилган.
Сайёр қабулда 116 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 35 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди.
Тааллуқлиги бўйича Олий судга тегишли тафтиш тартибида 4 та шикоят қабул қилиниб, назоратга олинди.