Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида ўтказилган қабулда 89 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 69 таси жиноят, 11 таси фуқаролик, 4 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.
Уларнинг 40 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 13 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинди. Фуқароларнинг 36 та мурожаати қаноатлантирилди.
Олий суд томонидан Наманган вилоятининг Наманган туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида бўлиб ўтган қабулда 152 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 108 таси жиноят, 29 таси фуқаролик, 6 таси иқтисодий ҳамда 9 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.
Уларнинг 51 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 20 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинди. 81 та мурожаат қаноатлантирилди.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Toshkent shahar ma’muriy sudi