“9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди
Тошкент шаҳар маъмурий судида “9-декабр-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан тадбирлар режаси доирасида суд фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раиси Мингбоев Убайдулла Қурбонович, суд фахрийлари, Олий суд судлов ҳайъати раиси ўринбосари Турсунов Фируз Толибович Судьялар олий кенгаши судьяси Қаландарова Малика Пирназаровна, Коррупцияга қарши кураш агентлиги масъул ходими Латипов Обиджон Асомиддинович иштирок этди. Давра суҳбати жараёнида У.Мингбоев ва суд фахрийлари, судьялар ва суд ходимлари фаолияти хар доим хал доим халқ кўз ўнгидалиги, шу сабабли улар ўз вазифаларини виждонан ва ҳалол адо этиб ҳаммага намуна бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги масъул ходими О.Латипов коррупцияга қарши юзасидан давлат сиёсатининг устувор вазифалари, «комплаенс-назорат» тизимининг мақсади ҳақида маълумот берди ва коррупциявий хатарларнинг олдини олишга қаратилган махсус видеолавҳа намойиш қилинди.
Олий суд судлов ҳайъати раиси ўринбосари Турсунов Фируз Толибович ва Судьялар олий кенгаши аъзоси Қаландарова Малика Пирназаровна ўз маърузаларида маъмурий суд фаолияти коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалиги, сабаби давлат органларининг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш давомида уларнинг қонунийлигига баҳо берилиши, шу сабабдан судлар ҳар бир қонун бузилиши ҳолатларига қатъий ва муросасиз баҳо беришлари зарурлиги юзасидан тушунтириш берилди.