ЯШНОБОД  ТУМАНИ «ИШГА МАРҲАМАТ» МОНО МАРКАЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Хабар қилинганидек, бугун Яшнобод тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган «Ишга марҳамат» моно марказ биносида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг сайёр қабули ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабул учун бежизга Моно марказ биноси танланмади, чунки янгидан қурилган бу маскан ҳар томонлама фуқароларни қабул қилиш учун қулай эди. Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари белгиланган вақтдан барвақт Моно марказга етиб келишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси , солиқ, адлия, мажбурий ижро бюроси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ўзлари учун белгиланган жойлардан ўрин олишди.  Бу галги сайёр қабулда Яшнобод, Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб,  сайёр қабулда турли масалалар бўйича ечимини излаб келган фуқароларни кўриш мумкин эди.

Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедовлар суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташриф буюрган фуқароларнинг шикоятларини тинглади. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди раиси Б.Алимов, Миробод, Мирзо Улуғбек тумани суди судьялари, туманлараро фуқаролик суди судьялари, иқтисодий суд судьялари ҳам ҳозир бўлишди.

Сайёр қабулда суд қарорларидан норози бўлиб келган 12 нафар фуқаро мурожаати эшитилди. Мурожаатларнинг 4 таси фуқаролик, 5 таси жиноят иши, 3 таси маъмурий ишлар бўйича бўлиб, судлар раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди. Вақт талаб этадиган аризалар назоратга олинди. Мурожаатларнинг 12 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.Хулоса қилиб айтганда, белгиланган режа асосида ўтказилаётган бу сайёр қабулларда фуқараолар мавжуд муаммоларга ечим топмоқда, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилмоқда, ҳуқуқий маслаҳат олиб, қонуннинг тўғри қўлланилиши бўйича зарур тушунчага эга бўлмоқдалар.  Бу тадбир аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги ошишига хизмат қилмоқда.

СЕРГЕЛИДА ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Бугун Сергели тумани ҳокимлигида ташкил этилган сайёр қабулда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатларни ўрганишди.

Жумладан сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Ёриев, Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Н.Хидиров, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди раиси З.Бобонов, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Б.Тошпўлатов, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.Дадаханова, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғ.Эргашев томонидан Сирғали, Янгиҳаёт, Бектемир туманлари аҳолиси қабул қилинди.

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА

23 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирда Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси Олий судлари делегациялари иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Беларусь Республикаси Олий суди, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашади.

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚТУРЛАРИ ВА СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 17 май куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Юридик ва жисмоний шахсларга солинадиган солиқ турлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Судлар солиқ органларининг ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда аризачининг талаби мазкур қонун талабида назарда тутилган, суд томонидан кўрилиши мумкин бўлган низо турига мос келиш ёки келмаслигига аниқлик киритиши керак.

Амалиётда жуда кўплаб ҳолларда аризачилар судга солиқ органларига нисбатан тўғридан-тўғри бирор бир мажбуриятни юклаш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилаётган бўлиб, судлар ушбу талабни мазмунан кўриб чиқиб ҳал қилмоқдалар. Ваҳоланки, “мажбурият юклаш ҳақида”ги талаб бўйича ишлар суд томонидан кўрилиши мумкинлиги қонунда назарда тутилмаган.

Жавобгарга нисбатан муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш бу аризачининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораси бўлиб, бундай ҳаракатни амалга ошириш учун МСИЮтКнинг 189-моддаси талаблари бўйича дастлаб жавобгар мансабдор шахснинг  ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилиши керак.

Агар аризачининг талабида солиқ органи мансабдорларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаб қўйилмасдан туриб, тўғридан-тўғри мажбурият юклаш ҳақида талаб қўйилган бўлса, бундай талаб судга тааллуқли бўлмайди ва бу талаб мазмунан кўриб чиқилиши мумкин эмас. Бундай талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмасдан, МСИЮтКнинг 108-моддаси 1-банди талаблари бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқариш лозим бўлади.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

СЕУЛ БОҒИДА САЙЁР ҚАБУЛ

Учтепа туманида жойлашган “Сеул” боғида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг туманларда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига асосан Чилонзор, Учтепа, Яккасарой туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қизиқтирган мурожаатларини ўрганишди. Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси  У.Алмамедов фуқароларни шахсан қабул қилиб, суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан арзларини эшитишди. Муржаатчиларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, вақт талаб этадиган аризалар назоратга олинди.

ЮРТИМИЗДА СУДЛАР СОҲАСИДА АМАЛГАОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР.

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 13 май куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Юртимизда судлар соҳасида амалга оширилган ислохотлар”  мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш, қонунлар устуворлиги ғоясини ҳаётга татбиқ этишни таъминловчи асосий механизм бўлган мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва такомиллаштириш Ўзбекистонда давлат томомнидан олиб борилаётган ҳуқуқий сиёсатнинг тамал тоши ҳисобланади. Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам суд органларини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил органга айлантириш энг муҳим вазифа этиб белгиланди. Бош Қомусимизнинг 136-моддасида “Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунларга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди”, деб белгилаб қўйилди. Суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қаратилган жиддий ўзгаришлар туфайли мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи юксалмоқда.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

МАЪМУРИЙ СУДЛАР ТОМОНИДАНҲАЛ ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР.

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 10 май куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Маъмурий судлар томонидан ҳал қилинадиган ишлар” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 26-моддасига асосан, маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.

Қонун билан маъмурий судга тааллуқли ишлар жумласига бошқа ишлар ҳам киритилиши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий суд ўзига тааллуқли ишларни фуқаролар, юридик шахслар ва маъмурий органлар, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган чет эл юридик шахслари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.

Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга ёки фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасига асосан, Суд:

1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг (бундан буён матнда маъмурий органлар деб юритилади), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;

5) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги;

6) ушбу Кодекснинг 271-моддасида кўрсатилган инвестиция низолари бўйича;

7) ушбу Кодекснинг 272-моддасида кўрсатилган рақобат тўғрисидаги;

8) маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.

Суд фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган, қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам ҳал қилади.

Аризачи ушбу моддада кўрсатилган ариза (шикоят) билан бир қаторда ушбу талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

Ушбу моддада кўрсатилган талаблардан алоҳида тарзда билдирилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судда ёки иқтисодий судда кўриб чиқилиши лозим.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

“SUDYА VA YОSHLAR”

        🏛 Toshkent shahar yuridik texnikumida joriy yilning 29-aprel kuni Toshkent tumanlararo ma’muriy sudi sudyasi Qurbonov Xurshid Rashidovich, sudya yordamchilari A.Dadamuxamedov va S.Karabikovalar hamda ikkinchi bosqich sirtqi ta’lim o‘quvchilari ishtirokida «Sudya va yoshlar» mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.
        ♻️ Davra suhbatida inson qadri, yoshlarga oid Davlat siyosati, sud tizimi va qonunchiligimizdagi bo‘layotgan yangi o‘zgarishlar haqida ma’lumotlar berildi. Xususan, O‘zbekistonda ma’muriy sudlarning tashkil etilishi va rivojlanishi, ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi qonunchilik, ma’muriy sudga murojaat qilish, ma’muriy sud tomonidan hal etiladigan ishlar, ma’muriy sud ishlarini yuritish ishtirokchilari kabi masalalarga hamda sud-huquq sohasiga oid barcha javoblar o‘quvchilarda amaliy ko‘nikmalarni hosil qildi.

МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАРИ.

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 23 апрель куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Маъмурий судларга мурожаат қилишнинг процессуал муддатлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Судья аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш ҳақидаги масалани ариза судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади ва бу тўғрида ажрим чиқариб, ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан юборади.

Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш чоғида суд ажримни ўз жойида чиқарилиб, ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.

Суд мажлисида чиқарилган ажрим раислик қилувчи томонидан ўша суд мажлисининг ўзида ўқиб эшиттирилади ва ажрим нусхаси беш кунлик муддатда ишда иштирок этувчи шахсларга ва ажрим дахлдор бўлган бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, уларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ажрим электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Суднинг ажрими дарҳол ижро этилади.

Суднинг ажрими устидан ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда бир ойлик муддатда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

МАЪМУРИЙ СУДЛАР БЎЙИЧА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР.

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 30 апрель куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Маъмурий судлар бўйича суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислохотлар” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар хоҳ у ижтимоий-иқтисодий, хоҳ маданий-маънавий ёки суд-ҳуқуқ, улардан кўзланган олий мақсад фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олишга қаратилган бўлади.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларининг ишончли суд ҳимоясини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган шикоятларни, яъни оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишга ваколатли маъмурий судлар ташкил этилди.

Бугунги кунда суд қарорларини қайта кўришда вилоят судлари ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш зарурияти вужудга келмоқда. Шу мақсадда, суднинг қарори, ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт-суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилди. Бу тартибнинг амалга оширилиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма суд овора бўлиб юришига барҳам берилди. Бунда биринчи инстанция судининг қарор ёки ажримидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади. Суд қароридан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида қайта кўриб чиқилади.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

Перейти к содержимому