Бугун Андижон вилоятида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари эшитилди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида ўтказилган қабулда 89 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 69 таси жиноят, 11 таси фуқаролик, 4 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.

Уларнинг 40 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 13 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинди. Фуқароларнинг 36 та мурожаати қаноатлантирилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда оммавий сайёр қабуллар ташкил этилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда.

Олий суд томонидан Наманган вилоятининг Наманган туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида бўлиб ўтган қабулда 152 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 108 таси жиноят, 29 таси фуқаролик, 6 таси иқтисодий ҳамда 9 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.

Уларнинг 51 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 20 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинди.  81 та мурожаат қаноатлантирилди.

СЕРГЕЛИ ҲОКИМЛИГИДА БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Тадбирда дастлаб Сергели тумани ҳокими Э.Шукуров ҳамда Тошкент шаҳар прокурори Э.Йўлдошев Сергели тумани ҳокимлиги биносига ташриф буюрган фуқароларни сайёр қабул тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар суди, Тошкент шаҳар маъмурий суди, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси,МИБ, солиқ бошқармаси раҳбарлари ўзларига ажратилган жойларда фуқароларни қабул қилишни бошлади.

Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжақулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси М.Маҳмудов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари –  иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Исламов, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғ.Эргашев,  жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди раиси Ф.Хикматуллаевлар томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича шикоятлари тингланди.

Таҳлил қилинадиган бўлса, фуқаролар мурожаатларининг 5 таси фуқаролик, 5 таси жиноят, 1 таси  маъмурий суд юритиш ишлари бўйича мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 11 таси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бугун Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида Хоразм вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида 46 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 16 таси жиноят, 18 таси фуқаролик, 6 таси иқтисодий ҳамда 6 таси маъмурий судловга оид мурожаатларни ташкил этди.

28 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 18 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Шу куни тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 6 нафар шахс жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатни тегишли эканлик фактларини аниқлаш юзасидан 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, кредит масаласида мурожаат қилган 1 нафар фуқаронинг аризаси банк ходимлари иштирокида кўриб чиқилиб, тарафлар ўртасида келишув битими тасдиқланганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган беш нафар вояга етмаган фарзанди бўлган 2 та оила яраштирилди.

Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 178 та иқтисодий ишлар кўрилиб, 158 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди ва даъвогарлар ҳисобига 2 085 767 295 сўм ундирилиши белгиланди. Шундан 47 таси тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари бўлиб, уларнинг фойдасига 1 538 207 252 сўм ундирилиши белгиланди.

Сайёр қабулда мурожаатлари ечим топган 7 нафар фуқаро Олий суд раиси номига ёзма ташаккурнома билдирди.

Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2024 йилнинг 2-чорагида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият таҳлили

Жумладан, 2024 йилнинг 2-чорагида Тошкент шаҳар маъмурий судларининг биринчи инстанциясига жами 740 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб шундан 104 тасини қабул қилиш рад қилинган, 81 таси қайтарилган, 7 таси бошқа судга юборилган, 548 та  маъмурий иш кўриб чиқилган. Шундан  213 та иш қаноатлантирилган, 218 та иш рад қилинган, 40 та иш кўрмасдан қолдирилган, 77 та иш юритишдан тугатилган.

            Тошкент шаҳар маъмурий судига 2024 йилнинг 2 чорагида жами 189 та  апелляция шикояти келиб тушган бўлиб, 2 таси қабул қилиш рад қилинган, 20 таси қайтарилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 2024 йилнинг 2 чорагида жами  167 та апелляция шикояти кўриб тамомланган бўлиб, шундан  138 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 22 та иш бекор қилинган, 1 та иш кўрмасдан қолдирилган,  6 та иш апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган шикоят (протест)лар ҳисобланади.

           Тошкент шаҳар маъмурий судига жами  77 та кассация шикояти келиб тушган бўлиб,  4 таси қабул қилиш рад қилинган,  5 таси қайтарилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 2024 йилнинг 2 чорагида жами  68 та кассация шикояти кўриб тамомланган бўлиб, шундан 52 та иш ўзгаришсиз қолдирилган, 15 та иш бекор қилинган,  1 та иш апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган шикоят (протест)лар ҳисобланади.

           Тошкент шаҳар маъмурий судига жами 109 та тафтиш шикояти келиб тушган бўлиб,  4 таси қабул қилиш рад қилинган,  10 таси қайтарилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 2024 йилнинг 2 чорагида жами  95 та тафтиш шикояти кўриб тамомланган бўлиб, шундан 87 та иш ўзгаришсиз қолдирилган,  7 та (шундан:  4 та биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинган,  1 та биринчи инстанция судининг қарори ўз кучида қолдирилган,  2 та апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, қайтадан кўриб чиқиш учун апелляция инстанциясига юборилган) иш бекор қилинган,  1 та иш тафтиш инстанциясида иш юритиш тугатилган шикоят (протест)лар ҳисобланади.

ПОЙТАХТДА ОЛИЙ СУД РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пойтахт аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Унда  Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари И.Муслимов ва Ш.Полвановлар ҳамда судьялар А.Элмурадов, Р.Мадумаров, Б.Тангабаев, А.Аяпов, Ш.Болиев, Р.Хайдаровларлар томонидан  суд-ҳуқуқ масалаларида муаммоси бўлган фуқаролар қабул қилинди.

Сайёр қабулда жами  151 нафар фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Таҳлил қиладиган бўлсак, шундан 87 нафар фуқаро жиноят ишлари бўйича мурожаат қилган.  49 нафар  киши фуқаролик ишлар бўйича,  8 нафар фуқаро  маъмурий ишлар бўйича, 7 нафар фуқаро эса иқтисодий судларга ўз муаммолари билан мурожаат қилган.

Сайёр қабулда  116 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 35 нафар  фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди.

Тааллуқлиги бўйича Олий судга тегишли тафтиш тартибида 4 та шикоят қабул қилиниб, назоратга олинди.

Сайёр қабулда 2 нафар фуқаро томонидан суд органлари фаолияти юзасидан ташаккурнома билдирилди.

ЯШНОБОД  ТУМАНИ «ИШГА МАРҲАМАТ» МОНО МАРКАЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Хабар қилинганидек, бугун Яшнобод тумани Амир Темур маҳалласида жойлашган «Ишга марҳамат» моно марказ биносида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг сайёр қабули ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабул учун бежизга Моно марказ биноси танланмади, чунки янгидан қурилган бу маскан ҳар томонлама фуқароларни қабул қилиш учун қулай эди. Тошкент шаҳар судлари раҳбарлари белгиланган вақтдан барвақт Моно марказга етиб келишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси , солиқ, адлия, мажбурий ижро бюроси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ўзлари учун белгиланган жойлардан ўрин олишди.  Бу галги сайёр қабулда Яшнобод, Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб,  сайёр қабулда турли масалалар бўйича ечимини излаб келган фуқароларни кўриш мумкин эди.

Тошкент шаҳар суди раиси Э.Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедовлар суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташриф буюрган фуқароларнинг шикоятларини тинглади. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди раиси Б.Алимов, Миробод, Мирзо Улуғбек тумани суди судьялари, туманлараро фуқаролик суди судьялари, иқтисодий суд судьялари ҳам ҳозир бўлишди.

Сайёр қабулда суд қарорларидан норози бўлиб келган 12 нафар фуқаро мурожаати эшитилди. Мурожаатларнинг 4 таси фуқаролик, 5 таси жиноят иши, 3 таси маъмурий ишлар бўйича бўлиб, судлар раҳбарлари томонидан ўрганиб чиқилди. Вақт талаб этадиган аризалар назоратга олинди. Мурожаатларнинг 12 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.Хулоса қилиб айтганда, белгиланган режа асосида ўтказилаётган бу сайёр қабулларда фуқараолар мавжуд муаммоларга ечим топмоқда, айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилмоқда, ҳуқуқий маслаҳат олиб, қонуннинг тўғри қўлланилиши бўйича зарур тушунчага эга бўлмоқдалар.  Бу тадбир аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги ошишига хизмат қилмоқда.

СЕРГЕЛИДА ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Бугун Сергели тумани ҳокимлигида ташкил этилган сайёр қабулда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатларни ўрганишди.

Жумладан сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Алимов, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Ёриев, Тошкент туманлараро маъмурий суди судьяси Н.Хидиров, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди раиси З.Бобонов, жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Б.Тошпўлатов, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.Дадаханова, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғ.Эргашев томонидан Сирғали, Янгиҳаёт, Бектемир туманлари аҳолиси қабул қилинди.

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ОЛИЙ СУДЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДА

23 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирда Ҳиндистон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси ва Тожикистон Республикаси Олий судлари делегациялари иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Беларусь Республикаси Олий суди, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари қатнашади.

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚТУРЛАРИ ВА СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида жорий йилнинг 17 май куни судья Юсупов Акрам Абдивахидович ҳамда Судьялар Олий мактаби тингловчилари иштирокида “Юридик ва жисмоний шахсларга солинадиган солиқ турлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Судлар солиқ органларининг ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда аризачининг талаби мазкур қонун талабида назарда тутилган, суд томонидан кўрилиши мумкин бўлган низо турига мос келиш ёки келмаслигига аниқлик киритиши керак.

Амалиётда жуда кўплаб ҳолларда аризачилар судга солиқ органларига нисбатан тўғридан-тўғри бирор бир мажбуриятни юклаш ҳақидаги талаб билан мурожаат қилаётган бўлиб, судлар ушбу талабни мазмунан кўриб чиқиб ҳал қилмоқдалар. Ваҳоланки, “мажбурият юклаш ҳақида”ги талаб бўйича ишлар суд томонидан кўрилиши мумкинлиги қонунда назарда тутилмаган.

Жавобгарга нисбатан муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш бу аризачининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораси бўлиб, бундай ҳаракатни амалга ошириш учун МСИЮтКнинг 189-моддаси талаблари бўйича дастлаб жавобгар мансабдор шахснинг  ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилиши керак.

Агар аризачининг талабида солиқ органи мансабдорларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги талаб қўйилмасдан туриб, тўғридан-тўғри мажбурият юклаш ҳақида талаб қўйилган бўлса, бундай талаб судга тааллуқли бўлмайди ва бу талаб мазмунан кўриб чиқилиши мумкин эмас. Бундай талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмасдан, МСИЮтКнинг 108-моддаси 1-банди талаблари бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқариш лозим бўлади.

Тошкент шаҳар маъмурий

суди судьяси: А.А.Юсупов

Перейти к содержимому